Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

2021 йилнинг 6 январь куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Д.Назармухамедов, Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов, 3-сектор раҳбари, Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Н. Худойбергеновлар туманнинг К.Отаниязов маҳалласидаги “Темир дафтар”га киритилган аёллар ва ёшлар билан учрашди. Учрашувда уларни қийнаётган масалалар юзасидан 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 11 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган 12 та мурожаат  юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, уларни яшаш тарзини яхшилаш мақсадида оилавий аҳволи билан яқиндан танишдилар.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.