Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

Урганч туманида «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда, бир қатор тадбирлар амалга оширилиб, имконияти чекланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолида хабар олинди.

         Жумладан, тумандаги ўрта таълим мактабларида уйда якка тартибда таълим оладиган 72 та ўқувчиларнинг барчасига ўқув қуроллари,  20 та кўзи ожиз ногиронлиги бўлган фуқароларга  ҳамда яъна 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган  57 та фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 тасига кийим кечак буюмлари беминнат тарқатилди.

         Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тумандаги имконияти чекланган аёлларнинг 4 тасига ногиронлик аравачалари, 4 тасига эшитиш мосламалари ҳамда 1 тасига қўлтиқ таёқлар берилди.