Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туман ҳoкимлиги ва Урганч туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва қарантинда сақланаётган оилаларга оҳирги 3 кун ичида 1224 та хонадонга 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, бир марталик тиббий  ниқоблар бепул тарқатилди. Бугунги кунгача Ҳокимлик тамонидан 4 мингдан ортиқ оилалар холидан ҳабар олиниб, бирламчи зарурий озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилмоқда

Фуқароларга карантин жараёнларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия қилинаётган гигиена қоидаларига амал қилишга, касалликдан ҳимояланиш ва иложи борича уйдан чиқмаслик бўйича тушунтириш ишларини олиб борилди.

Шунингдек Урганч туманида кенг миқёда дезинфексия ўтказилмоқда, туманнинг марказий кўчалари ва қишлоқ йўлларига трактор ёрдамида махсус ечим билан ишлов берилмоқда

 Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати