Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

#Депутатлар_фаолиятидан                                                                                                  

#Қабул #Урганч_тумани                                                                                                                                  

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашига "Янгиобод" маҳалласидан сайланган депутат Шокиржон Худайберганов маҳалла биносида қабул ўтказди. Қабулда маҳалла раиси Илҳом Атаев ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчиси Бахтиёр Матяқубов қатнашди. Халқ ноиби мазкур маҳаллада доимий равишда тўғридан-тўғри халқ билан учрашиб, фуқароларни мурожаатларини тинглаб, ҳал қилиш чораларини кўриб келаётган жонкуяр депутатлардан. Депутат йиғилган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қабулда маҳалланинг Тафаккур кўчасида яшовчи фуқаролари томонидан кўчанинг ички йўлларига тош қопламалари тўшаб бериш, кўча 2-йўлакда 40 та хонадонга борадиган сув қувурларини алмаштириш зарурлиги, кўчага 2-3 йўлакларга трансформатор қўйиб бериш тўғрисидаги мурожаатлари тингланди. Худайберганов Расулбек ҳозирда ишсиз эканлигини, бирон бир иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Сўралган амалий ёрдамга туман бандликга кўмаклашиш марказига сўровнома билан чиқиш айтиб ўтилди. Шунингдек, Тафаккур кўчаси фуқароларидан тушган мурожаатларни ҳам халқ ноиби ўз назоратига олиб тегишли ташкилотлар билан биргаликда муаммолар бартараф этилишини билдирди. 

 

✍️OʻzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизмати