Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида бўлиб ўтди. Унда туман Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маданият, Касб-ҳунар таълими, Бандлик, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Аҳоли билан юзма-юз, ошкора йўлга қўйилган учрашувда уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизими  билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.
Қабулга келган 70% фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг барчаси бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди. Фуқаролар мурожаати учун ажратилган вақт чекланганлиги сабабли фуқаролар қабули кейинги кунга қолдирилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати