Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

​​ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИ ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонига биноан дарахтлар ва буталарни қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралаги ПФ-6155-сон Фармонига биноан республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддатини 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилганди.

     Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилганига қарамасдан Фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари юз бермоқда.

Юқоридаги Фармон талабларига кўра бундан буён мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга, дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланган.

       Агарда ўсимлик дунёсига етказилган зарар кўп миқдорда бўлса Ўзбекистон Республикасининг жиноят Кодексининг 198-моддаси билан жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.

Урганч туман Экология ва атроф -мухитни мухофаза килиш сохасидаги назорат буйича инспекцияси.