Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туман ҳокимлиги ҳамда “URGANCH CLUSTER” МЧЖ  ҳамкорлигида 2020 йил пахта йиғим -теримида иштирок этган туманимиз фермерлари ва мутасадди ходимларни тақдирлаш мақсадида 2020 йил 24 декабрь куни Урганч туман ҳокимлигида Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда 147 та фермер хўжалиги раҳбарлари, 58 та МФЙ раислари, 15та маҳалла инспекторлари ва 23 нафар пахта йиғим-теримига масъул ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, пахта режасини 118 тонна ортиғи билан 162%га бажарган “Урганч пахтакор агро” ф/х раҳбари Атаханов Равшанбек Ахмеджанович ҳамда 110%га бажарган ҳудуд раиси Худайберганов Азамат Қаландаровичларга "Спарк" автомобиллари совға қилинди. Урганч туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Атаханов Хамидбек Ахмаджонович “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.