Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 20-моддасига мувофиқ Урганч туман сайлов комиссияси

 

 Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида туман сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти иловага асосан тасдиқлансин.
  2. Урганч туман сайлов комиссияси аъзолари ўз вазифаларини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига 
    ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг услубий тавсияларига риоя этсинлар.
  3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Урганч туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари С.Худайберганов зиммасига юклансин.

 

Урганч туман  сайлов комиссияси раиси                                                           Б.Бекчанов

 

 

УРГАНЧ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ 
Ж А Д В А Л И

 

Ижрочилар

Амалга оширилиши лозим 
бўлган вазифалар

1.

Раис

сайлов комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

сайлов комиссияси мажлисларида иштирок этиши учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини ва бошқа мансабдор шахсларни таклиф этади.

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Урганч туман сайлов комиссияси номидан иш кўради

депутатликка номзод этиб рўйхатга олинган шахсга белгиланган намунадаги рўйхатга олинганлик гувоҳномасини топширади.

халқ депутатлари Урганч туман кенгаши депутати сайлови якунларини эълон қилади.

халқ депутатлари Урганч туман кенгаши депутатига гувоҳнома ва кўкрак нишонини топширади

Урганч туман сайлов комиссияси қарорлари ва бошқа ҳужжатларини имзолайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни олиб боради.

2.

Раис ўринбосари

Урганч туман сайлов комиссияси раиси ўз ваколатларини бажаришининг имкони бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини бажаради.

Урганч туман сайлов комиссияси аьзоларининг ишини мувофиқлаштиради.

участка сайлов комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Урганч туман сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аьзоларининг малакасини ошириш ишини мувофиқлаштиради.

 

 

оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиш ва комиссия фаолиятини ҳар томонлама ёритиш ишларини ташкиллаштиради.

жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади.

Урганч туман сайлов комиссияси раисининг топшириқларини бажаради.

юқори турувчи сайлов комиссияси ва давлат органлари билан Урганч туман сайлов комиссияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳамкорлик ишларини ташкиллаштиради.

ўз ваколатлари доирасида топшириқлар беради;

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида, ушбу Регламентда белгиланган ҳамда вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Урганч туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари сайлов комиссияси аьзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорига биноан лавозимидан озод қилиниши мумкин.

3.

Котиб

комиссия мажлисларини ташкиллаштиради, муҳокама этиладиган масалалар бўйича қарор ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини таъминлайди.

комиссия қарорлари бажарилиши тўғрисида комиссия раисига доимий маълумот киритиб боради.

комиссия қарорлари ва бошқа материаллар комиссия аъзолари, сайлов комиссиялари, маҳаллий давлат  ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига етказилишини таъминлайди.

комиссия мажлислари ҳақидаги хабар ва маълумотларни оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ташкиллаштиради.

комиссиянинг жорий фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, мажлис муҳокамасига киритади ва бажарилишини таъминлайди.

халқ депутатлари ____________ вилоят (туман/шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказувчи ____________ вилоят (туман/шаҳар) сайлов комиссияси муҳрини, расмий бланкасини тайёрлайди ва сақлайди.

халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши бўйича бўшаб қолган ўринларга депутатлик сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади.

туман округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари таркибининг электрон базасини мувофиқлаштириб боради.

 

Урганч туман сайлов комиссияси котиби округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади.

фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш ва сайловга оид ҳужжатларни юритиш ҳамда белгиланган тартибда архивга топшириш вазифаларини амалга оширади.

4.

Аъзолар

тегишли ҳудудда Сайлов кодексининг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди ҳамда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан тушунтиришлар беради.

депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг Урганч туман органлари томонидан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олишда иштирок этади.

халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайловчилар рўйхатларининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг, ўз муҳрининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг шаклларини тасдиқлайди ва тайёрланишини таъминлайди

сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади.

халқ депутатлари Урганч туман кенгашига ўтказилган сайлов якунларини чиқаради, сайланган депутатларни рўйхатга олади, сайлов якунлари тўғрисидаги маълумотларни ва сайланган  депутатларнинг рўйхатларини матбуотда эълон қилишга тайёрлайди.

сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади.

сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивларга ва идоравий архивларга топширилишини таъминлайди.

 

 

 Изоҳ: туман сайлов комиссияси Сайлов кодексидан келиб чиққан ҳолда вазифалар тақсимотига вазифалар киритиши мумкин.