Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

ҚИРҚ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этдилар.

 

Сессия кун тартибида:

-Сектор раҳбарларининг секторлар ҳудудида “Темир дафтар”,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида;

- 2021 йил  3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

-Аҳолига электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида;

-3-Корамон сайлов округидан сайланган депутат Ш.Хусаинов вафот этганлиги муносабати билан депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида;

- Бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиладиган  кунни белгилаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари ҳисоботлари тингланди, шунингдек, сессия давомида депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Urganch tumani hokimligi axborot xizmati