Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан  Урганч тумани ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликда тумандаги 9 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг хонадонларига жами 8 млн сўм моддий ёрдам пуллари манзилли етказиб берилди.

Бундай хайрли ишларни келгусида тизимли давом эттириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www.urganchhokimiyat.uz

Facebook: www.facebook.com/Urganchtuman.axborotxizmati

Instagram: www.instagram.com/urganchtumankhokimligi

Telegram: https://t.me/Urganch_tuman_news