Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Бугун Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг 18-сессияси бўлиб ўтди.

  Сессияга қўйилган асосий масала Урганч туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Сариқ” ҳудуддан чиқариш бўлди.

Урганч туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Сариқ” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида туман ҳокими Шарипов Фрунзе Илхамович батафсил тушунтириб ўтди.

 

Шундан сўнг Урганч туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рўзметов Азамат Матназарович  сўзга чиқиб тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кредитларни ўз вақтида ажратилишини ташкил этиш, махсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кўпайтириш ҳамда маҳсулотларни ички ва ташқи базорини топишга кўмаклашиш тўғрисидаги маълумотлар.

 

Шундан сўнг туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб қилиш чораларини кўриш тўғрисида.

- туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Мадраимов Пўлатбек Давронбекович;

 

 Туманда янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва уларнинг яшовчанлик даражасини ошириш, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумлар манбааларини иниқлаш ва уларнинг ундириш бўйича аниқ режа-жадвал ишлаб чиқиш чораларини кўриш тўғрисида.

-туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Джаббаров Сардор Фархадович.

 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича аниқ
режа-жадвал ишлаб чиқиш чораларини кўриш тўғрисида.

- туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Қурбонбоев  Зохид Махсудович;

 

Тадбиркорлик субъектларига банк ҳизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар, жумладан
тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўз вақтида ишга тушуриш тўғрисида.

- Акциядорлик тижорат Халқ банки Қоровул филиали бошқарувчиси ўринбосари Абдуллаев Абдулла Ибодуллаевич.

-“Агробанк” акциядорлик тижорат банки Урганч филиали бошқарувчиси Аминов Музаффар Ражаббоевич;

- “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки Қоровул филиали  бошқарувчиси в.б Холбаев Одилбек Шарипович сўзга чиқдила;

Сессия якунида сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорлари тасдиқланди.