Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутатларининг 2021 йил 2-чорагида ўз сайлов округларида оммавий сайёр қабул ўтказиш жадвалига асосан бугун Бободеҳқон, Шохидонлар, Ҳожибойлар, Янгиобод, Анжирчи ва М.Хоразмий маҳаллаларида туман Кенгаши депутатлари Г. Матчанова, Г. Раджапова, Ш.Худайберганов, Қ. Нуржанов ва Ф. Каримовалар билан фуқаролар учрашуви бўлиб ўтди.
Шунингдек, Янгиобод, ва Анжирчи маҳаллаларидаги учрашувда туман Кенгаши котибияти мудири Б.Бердиева ҳам иштирок этди. Учрашувлар давомида ўз ҳоҳишига кўра “Темир дафтар”га яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож, эхтиёжманд оилалар рўйхатига киритиладиган оилалар хонадонларига ўрганиш учун борилди.
Учрашувларда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти ўз жойида ҳал қилинди ва фуқароларга ҳал қилинмасдан қолинган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутат сўровномалари юборилиши ҳақида тушунтирилди.