Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

      Урганч тумани  Бободеҳқон  маҳалласида  эҳтиёжманд  хотин-қизлар учун ўтказиладиган “ИНСОН ҚАДРИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!” шиори асосидаги маънавий-маърифий, мусиқий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда Бободеҳқон маҳалласидаги Аёллар дафтарининг 3 босқичида рўйхатга олинган эҳтиёжманд хотин-қизлар, низоли оила вакиллари, саратон касаллиги билан касалланган аёллар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлишига қарамасдан ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган аёллар, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар, нуроний онахонлар, намунали қайноналар, устоз мураббийлар, маҳалла фаоллари ва тарғибот гуруҳи аъзолари қатнашдилар.

     Ушбу тадбирни Урганч туман хоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Р.Рахимова кириш сўзи билан очиб берди ва Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсати ҳақида хотин-қизларга атрофлича тушунтириш берди.

     Урганч тумани Бободеҳқон маҳалласининг хотин-қизлар фаоли  Д.Юсупова “Аёллар дафтари” лойиҳасининг мазмун – моҳияти, ижроси ва кейинги режалар тўрисида ахборот берди.

   УрДУ магистратура талабаси,  Хоразм вилояти келажак лидерлари клуби Гендер тенглиги йўналиши координатори, Гендер Адолат лидерлари Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати волонтёри-Нуримова Хилола  давлатимиз томонидан хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, гендер тенглик мавзусида нутқ сўзлади.

“Аёл маърифати”мавзусида Халқ таълими аълочиси –Л.Рўзметова, намунали қайнона-Г.Бобожонова, нуроний онахонлар –Г.Жуманиёзова, Г.Хусаинова,О.Ражаповалар  ижобий фикрларини билдирдилар.

Шундан кейин тадбирнинг мусиқий қисмида “Онагинам” мусиқаси билан саҳна кўриниши ўтказилди, саҳна кўринишида оналар ва фарзандлар биргаликда қатнашдилар.

Бободеҳқон маҳалласидаги 31 сон оилавий МТТ тарбияланувчилари фаол қатнашдилар ва йиғилганларга хуш кайфият улашдилар.

Қозоқ миллий маданият маркази томонидан ҳам бадиий чиқишлар ва рақслар гулдастаси тақдим қилинди.

Бободеҳқон маҳалласининг хушовоз хонандаси С.Рахимов  миллий ЛАЗГИ куйи билан ҳаммани рақсга чорлади.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар Урганч туман хоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Р.Рахимова  томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирландилар.