Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН УРГАНЧ ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.

 

Бугун “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Урганч туманидаги 4-секторга қарашли Орзу маҳалласи ҳудудида 150 ўринга мўлжалланган 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилиб фойдаланишга топширилди.

 

Очилиш маросимида Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Салаев, тумани ҳокими Ф.Шарипов, туман ДСИ бошлиғи С.Джабборов, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва тарбияланувчилари, Орзу маҳалласи фуқаролари, Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши котибияти ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Шунингдек, тадбирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ўзининг қимматбаҳо совғалари билан иштирок этди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.