Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Жорий йилнинг 3 август куни Урганч тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг ижодий ва инновацион салоҳиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларида иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда уларнинг мослашувчан салоҳиятини кучайтириш орқали рағбатлантириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

2022-йилнинг 3-4 август кунлари БМТТД, ЮНФПА ва ФАОнинг “Ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг ижодий ва инновацион салоҳиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларида иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда уларнинг мослашувчан салоҳиятини кучайтириш орқали рағбатлантириш” қўшма дастури доирасида “Оролбўйи минтақаси” лойиҳаси асосида БМТТДнинг “Cоcа-Cоlа” жамғармаси томонидан молиялаштирилган “Қишлоқ жойларда хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш орқали Оролбўйида саломатликни муҳофаза қилишни яҳшилаш” лойиҳасини ишга туширишга бағишланган қўшма тадбир бўлиб ўтди.

Биринчи кун Урганч тумани ҳокимлигида мазкур лойиҳанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Йиғилишда “Cоcа-Cоlа” жамғармаси, БМТ Тараққиёт дастури, Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимлиги, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти сув таъминоти тармоқлари бошқармаси Хоразм филиали ҳамда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирок этди. Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш инжиниринг компанияси, Ёшлар ишлари агентлиги, шунингдек, Хоразм вилояти Урганч тумани “Ҳилол” маҳалласи фаоллари иштирок қилдилар.

Расмий қисмни табрик сўзи билан Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомович, БМТ Қўшма дастури раҳбари Алишер Утемисов, “Cоcа-Cоlа” компанияси (Тошкент) ҳукумат билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича менежери Нази Арипджановалар очиб беришди.

Учрашувда иштирокчиларга тоза ичимлик сувидан фойдаланишни таъминлаш бўйича лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, БМТнинг Глобал ва Миллий Барқарор Тараққиёт Мақсадлари (БРМ) ҳақида маълумотлар берилди ҳамда томонлар лойиҳа доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Сўнгра иккинчи кун давомида “Хилол” маҳалласи аҳолиси иштирокида вазият ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғинининг эҳтиёжларини аниқлашга қаратилган масалалар муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Сўнгра иштирокчиларга “Жамиятни ривожлантириш режаси” (ЖҲП) тақдим этилди, унинг асосида лойиҳа томонидан маҳаллага сув линиясини ўтказиш учун маблағ ажратилади.

Биргаликда амалга оширилган тадбирлар натижасида лойиҳа мақсадли жамиятда турмуш даражасини яхшилашга, хусусан, лойиҳа бенефисиарларининг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишига келишиб олинди. Лойиҳа тоза ичимлик суви манбасини яратиши туфайли сув орқали юқадиган қатор касалликларни камайтиради ва шу орқали аҳолининг санитария ва гигиена стандартлари яхшиланади.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.