Расмий веб сайти
ОАВ ВАКИЛЛАРИ, ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ташаббуси билан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.
ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар медиа-тур давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси фаолияти, шу билан бирга, Урганч туманидаги 249-участка сайлов комиссиялари фаолияти билан яқиндан танишиб, муддатидан олдин овоз бериш жараёни ва пандемия шароитида сайлов ўтказиш бўйича ташкилий ишларни кузатишди.
Медиа-тур давомида иштирокчиларнинг саволларига 12-Хоразм округ сайлов комиссияси раиси Бахром Абдуллаев томонидан батафсил жавоблар берилди.
Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати