Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун Урганч тумани Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Бекзод Абдиримов иштирок этди. 
Кенгаш йиғилишида туман ҳокими ўринбосарлари А.Рўзметов, Ў.Боғбеков, Урганч тумани Халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири Б.Бердиева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари М.Машарипова, Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари қатнашдилар.      
Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида жорий йилнинг 19 январь куни Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Маънавият ва маърифат Кенгашида топширилган бир қатор вазифаларнинг бажарилиши ҳамда 10-13 март кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан умумтаълим мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тумандаги корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича  қилинаётган ишлар танқидий кўриб чиқилди.