Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Бугун Урганч туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида медиа-тур ташкил қилинди.

Урганч тумани К.Отаниязов маҳалласида кўчатларни етиштириш ва янги навларини вилоятимиз ва чет элга етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Абдужалил Баратов фаолияти яқиндан ўрганилди.  Тадбиркор “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошираётган ишлари ва келгусида амалга оширишни режалаштирган ишлари борасида тўлиқ маълумотларни бериб ўтди. Ушбу медиа турда ОАВ вакиллари, журналистлар иштирок этиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Маълумот учун Абдужалил Баратов ушбу фаолият билан 2006 йилдан буён шуғулланиб келмоқда. Ҳозирда 20 турдан ортиқ мевали кўчатлар, 20 турдан ортиқ манзарали кўчатлар, 35 турдан ортиқ гул навларини Германия, Қозоғистон ва Польша давлатларига етказиб бермоқда. Шунингдек 350 дан ортиқ гул навларини Польшадан келтирилиши режалаштирилган.