Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
____________________________________
Бугун  Урганч туманидаги Оқ ёп маҳалласида, туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулни Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Хўжаев олиб борди. Унда Заргарлар ва Оқ ёп маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ҳамда идора-ташкилот раҳбарлари иштирок  қилдилар.

 

Қабул давомида 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 6 та мурожаат ўз ечимини топди. Шунингдек, 2 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 8 та мурожаат асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.