Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Сайёр қабул аҳоли мурожаатларини манзилли ҳал этиш омилидир

Аҳоли мурожаатларини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш, муаммоларни тинглаш ва жойида ўрганиб чиқиш мақсадида Урганч тумани ҳокими Ф.Шариповнинг навбатдаги сайёр қабули туманнинг 1-сектор штаби биносида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси, тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди. Қабулда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. Масъуллар томонидан 20 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ижроси муддат талаб қиладиган 9 та мурожаат туман ҳокимининг кўрсатмаси билан масъулларга йўнатилтирилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.