НАВРЎЗ БАХТУ САОДАТИМИЗ, ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ИФОДАСИДИР!

 

    Она диёримизда табиатнинг уйғониш фасли кўнгилларга сурур ва тароват бағишлаб, беқиёс гўзалликларини намоён этмоқда.

       Тинч, осуда юртга байрамлар ярашади. Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди. Халқимизнинг бахти шундаки, бу йил ҳам йилбоши бўлган Наврўзни тинч, хотиржам, дилларда зўр ҳаяжон, эзгу орзу-ниятлар билан кутиб олмоқда.

    Айни вақтда Хоразм вилояти Урганч туманидаги Қоромон маданият марказида “Наврўз бахту саодатимиз, фаровон ҳаётимиз ифодасидир” шиори остида Наврўз байрами ўтказилмоқда.

 

Шунингдек, байрам тадбири иштирокчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкиллаштирилган. Тадбирда туманимиз ёшлари ўз чиқишлари билан иштирок этди, туман маданият бўлими ходимларининг чиқишлари эса барчанинг кўнглини тоғдай кўтарди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.