Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Очиқ мулоқот

2022 йилнинг 5 март куни Хоразм телеканали биносида “Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар хусусида” “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Урганч тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Хўжаев, Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч тумани инспекцияси бошлиғи Ж. Сабиров, Урганч авто эко транс МЧЖ раҳбари Э.Шехов Урганч тумании, “Қиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Эрназаров ва Урганч тумани 1-сон умумтаълим мактаби, биалогия фани ўқтувчиси Б.Рўзметовалар иштирок этдилар. Жонли тарзда эфирга узатилган мулоқотда асосий эътибор Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилди ва фуқароларни қийнаб келаётган саволларга жавоб бериб ўтилди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.