Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармони ижроси бўйича Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда Урганч тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Наврузов, Урганч тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Хўжаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Худайберганов, Урганч туман молия бўлими раҳбари Р.Сабиров, Урганч туман Микрокредит банк филиалининг мониторинг бўлими бошлиғи Ж.Қурбанов, Урганч туман Давлат хизматлари маркази бўлими бошлиғи С.Ходжаев, Давлат кадастрлари палатаси Урганч тумани филиали раҳбари Х.Розметовлари иштирок этди. 
Мулоқотда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш" га доир саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтдилар.