Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

"Оқ мактаб" маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бугун Урганч туманидаги “Оқ мактаб” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносини фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари С.Турдиев, вилоят ва туман секторлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири Э.Сапаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этган ушбу тадбирда Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла тизимига берилаётган юксак эътибор натижасида сўнгги йилларда фуқаролар йиғинлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилганликлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Очилиш тадбирида иштирок этган маҳалла нуронийлари ва меҳмонлар ушбу масканнинг ҳудуд аҳолиси учун жуда муҳим эканлигини ҳамда бу орқали одамларга қатор қулайликлар яратилганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Маълумот ўрнида "Оқ мактаб" маҳалласида 5137 нафар аҳоли, 1026 та хонадон, 1332 та оила мавжуд. Шунингдек, бугун фойдаланишга топширилган бинода оилавий поликлиника филиали, хизмат  кўрсатиш ва савдо шохобчалари ташкил қилинди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.