Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

        

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг

биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

 

ҚАРОР      ҚИЛАМАН:

 

  1. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 14 январь куни соат  11-00га  чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

         1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

         2) Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.

         3) Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

         4) Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

         5) Ташкилий масала.

         6). Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

  1. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

 

 Урганч тумани ҳокими                                                                                                                    Ф.Шарипов