Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Президент табриги ва совғалари ўз эгаларига етказилмоқда

Бугун туман ҳокими Ф.Шарипов, Вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Атажанов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб Президентимиз йўллаган байрам табригини етказишди.  Уларни Янги йил байрамини муносиб кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижроси юзасидан, туманимиздаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан жами 2019 нафар оилаларга бир марталик моддий ёрдам ҳамда янги йил совғалари топширилди.

 
Шунингдек “Саховат ва кўмак” жамғармаси Урганч туман бўлими ҳисобидан 3 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари “Темир дафтар” га киритилган 533 та оилаларга тарқатилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.