Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Интернет тармоқлари орқали Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, С.Қаландаров массивидаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш  илмий ишлаб чиқариш ҳудудида ноқонуний қурилмалар қурилаётганидан норозилик билдирилган видеомурожаат йўлланган эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати  томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Суриштирув натижаларига кўра Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш  илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси Хоразм вилояти минтақавий давлат инспекциясига доимий фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик ер харитасининг 174-контуридан беркитиб берилган ер майдони жами 1.56 гектарни ташкил қилиб, шундан 1.46 гектар ер майдони  туман ҳокимлигининг 2020 йил 23 июндаги №129-сонли хатига асосан, туман ҳокимлиги захира ерлари ҳисобига қайтарилган. Кейинчалик ушбу захирага олинган ер майдонидан 0.45 гектари  Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳудудига дахл қилмаган ҳолда “Muslimboy” МЧЖга 150-ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси биноси қурилиши учун ажратиб берилган.