Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч тумани марказидаги “Эски буюм бозори” масаласи юзасидан qonundoirasida.uz расмий сайти видеомурожаат йўлланган эди. Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати мурожаат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди ва мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 10, 25-моддасига асосан Урганч тумани, Қоровул қишлоғи, Олтинкўл маҳалласи ҳудудидан (Эски буюм бозори) Урганч туман ҳокимининг қарори билан “THE HILOL CAPITAL GROUP” МЧЖга 3 қаватли, 1 қаватида савдо шохобчаси, 2-3 қаватларида ишлаб чиқариш, маъмурий бино ва омборхоналар қурилиши учун, давлат хусусий шерикчилиги асосида туман худудида 420-ўринли мактаб қуриб бериш эвазига ҳамда мазкур худудда мавжуд бино-иншоотлар мулкдорларига етказилган моддий зарарлар учун товон тўловларини тўлаш ва ўз ҳисобидан бузиб олиш шарти билан 3,0 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Шунингдек, қарорда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 29-моддаси талабларига асосан ер участкасини сақлаш вазифалари юзасидан ер участкасини сотиш, иккиламчи ижарага бериш, асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш, кўчмас мол-мулкнинг ташқи кўринишини ўзгартириш ёки бузишни фақат туман ҳокимлигининг қарорига асосан амалга оширилиши ҳамда табиатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилиниши шартлари билан ажратилиши кўрсатиб ўтилган.
Қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясига киритилиши кўрсатилган бўлиб, ушбу қарор Халқ депутатлари туман Кенгашининг 34 -сессиясида муҳокамага қўйилганлиги ҳамда депутатлар томонидан маъқулланганлигини маълум қиламиз.