Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ижтимоий тармоқлар орқали 2020 йил 9 ноябрь куни ижтимоий тармоқларга "Урганч тумани йўлларида ахлат тўлиб кетган",- деган мазмундаги маълумот тарқалган эди. Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси томонидан тарқалган хабар юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида хақиқатдан ҳам Урганч туман Ғалаба қишлоғи Қумравот  маҳалласи ҳудудида ноқонуний чиқиндихона аниқланиб, шу куннинг ўзида "Урганч Авто Эко Транс" МЧЖ махсус техникалари ишчи ходимлари, туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари, ҳамда ҳомий ташкилотлар билан хамкорликда ҳудуддан 125 тонна қурилиш ва қаттиқ маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб марказий чиқинди палигонига жойлаштирилди. Ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, ушбу ҳудуд Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Урганч туман инспекцияси томонидан қаттиқ назоратга олинди.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.