Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 


    Ижтимоий тармоқлар орқали 2022 йилнинг 20 март куни Урганч тумани Оқ мактаб маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ражапова  ва ўғиллари кўчат экиб юрган пайтида шу маҳаллада яшовчи Хоразм Инвес Холдинг МЧЖ иш бошқарувчиси Х.Бобоев билан ер майдони учун ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал юзага келгани таъкидланган видеомурожаат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг Урганч туман филиали қуйдагиларни маълум қилди:
    “Ўздаверлойиҳа” институти Хоразм вилоят бўлими томонидан 2018 йил ўтказилган хатлов натижасига кўра тузилган ҳисоботда, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи,Оқ мактаб маҳалласида яшаган (марҳум) Ш.Балтаев номида С.Қаландаров массиви Ғайбу қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 593-контурида жами 0,163 га (1630 кв. метр) дала томорқа ер майдони мавжудлиги қайд қилинган.
    Бироқ, ушбу дала томорқа ер майдони (марҳум) Ш.Балтаевга тегишли эканлигини тасдиқловчи туман ҳокимининг ер майдони ажратиш ҳақидаги қарори ва бошқа ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, 
шунингдек, ушбу ҳудудда (марҳум) Ш.Балтаев номига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган дала томорқа ер майдони мавжуд эмаслиги маълум қилинди.  
    Оқ мактаб маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ражапова  ва ўғиллари Қ.Мавлонов,  Т. Мавлоновлар тан жароҳати олиб ВШТЁИМга мурожаат қилишганини ва умумий ҳолат бўйича Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз.

 

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати