Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 28-март куни вилоятимиз ҳудудида эсган кучли шамол туфайли электр қурилмалари ҳам жиддий шикастланди. Жумладан, 110/10 кВли Чолиш нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли Омбор-1 фидерининг Урганч туман Араблар маҳалласидан ўтувчи, “Уста  Икром” хусусий корхонаси ва “Амирхон OIL” МЧЖ га қарашли ҳаво линиясининг бир қисмида авария ҳолати юзага келиб, 3 дона темир-бетон устун йиқилган. Урганч туман электр таъминоти корхонаси тезкор диспетчерлик хизмати бўлимига кечки соат 21:55 да авария бўйича берилган маълумотга асосан тезкор чиқиш бригадаси аварияни бартараф этиш учун Араблар маҳалласига етиб келган. “Уста  Икром” хусусий корхонаси ва “Амирхон OIL” МЧЖ заҳира электр таъминотига ўтказилиб, Омбор-1 фидерининг авария қисми ажратилиб, хавфсиз ҳолатга келтирилиб соат 22:40 электр таъминоти тикланган.

Ҳаво линиясининг ушбу аварияли қисми Урганч туман электр таъминоти корхонаси балансида бўлмаганлиги сабабли “Уста  Икром” хусусий корхонаси ва “Амирхон OIL” МЧЖ раҳбарияти зудлик билан аварияни бартараф қилиш чорасини кўриш ҳақида огоҳлантирилди.