Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Урганч шаҳридаги айрим ҳудудларда экилган арчалар олиб ташланаётгани, қазилган жойлар бор лекин экилмагани ҳақидаги мурожаат тарқалди.

Мазкур мурожаат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Ушбу тасвирларда кўрсатилган ҳудуд Урганч тумани ҳудудига қарашли бўлиб, тадбиркорлар томонидан истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган автотураргоҳга кириш ва чиқиш йўлакчалари ташкил қилинган. Кириш-чиқиш йўлаклари ташкил қилиш жараёнида арчалар бошқа жойга зарар етказилмагани холда кўчирилганлиги маълум бўлди.

Urganch tumani hokimligi axborot xizmati.