Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Урганч тумани Оқ олтин маҳалласида итиқомат қилувчи фуқаролар томонидан маҳалла табий газдан узиб қўйилганлиги ва қайтадан улаб беришларини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилинган эди. Ҳолат юзасидан Урганч туман ҳокимлигининг ахборот ҳизмати ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар натижасига кўра Урганч туманидаги Оқ олтин маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-сонли қарорига асосан табиий газ тармоғидан ажратилганлиги ва барча хонадонлар суюлтирилган газга мослаштирилганлиги аниқланди. Барча хонадонларга суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.