Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ижтимоий тармоқлар орқали  Урганч тумани Ғойбу қишлоги “Оёқбоғ” маҳалласида ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилгани тўғрисида видеомурожаат йўлланган еди.  Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг Урганч туман филиали ўрганиш ишларини олиб борди ва қуйдагиларни маълум қилди.

Урганч тумани Ғайбу  “Оёқбоғ” маҳалласи ҳудудидан фуқаро Ю.Аллабергановага “150-ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси” қуриш учун 177-қисм контуридан жами 4500,0 кв.метр ер майдон ажратилган. Ушбу объект кадастрлар палатаси Урганч туман филиали мутахассислари томонидан объект жойлашган ҳудудга чиқиб ўлчаниб куйидагилар аниқланди:

Фуқаро Ю.Аллабергановага “150-ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси” қуриш учун 177-қисм контуридан жами 4500,0 кв.метр ер майдон ажратилган бўлишига қарамасдан ўзбошимчалик билан 4359,63 кв.метр қишлоқ суғориладиган экин ер майдонни эгаллаб боғдевор (забор) билан ўраб олганлиги аниқланган. Аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорга огоҳлантириш берилганидан сўнг ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонидаги қурилиш тадбиркор томонидан бартараф этилганлигини ва экин ер майдони аввалги холига қайтарилганини маълум қиламиз.