Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Муносабат

 

Интернет тармоқлари орқали тумандаги “Урганч-Шовот” йўлида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилгани тўғрисида видео мурожаат йўлланган эди. Мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 23 февралдан буён Туманимиз бўйлаб ноқонуний қурилма ва иншоотларни аниқлаб, уларнинг ўрнига аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратиши мумкин бўлган биноларни барпо этиш, кўчаларни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Бу борада Урганч тумани бўйлаб ҳам бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, айни кунларда тумандаги энг гавжум ҳудудлардан бири бўлган “Урганч-Шовот” йўлида Урганч тумани ҳокимлиги,туман қурилиш бўлими, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Урганч туман бўлими, туман ички ишлар бўлимидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний тарзда ўрнатилган енгил конструкция ва қурилмалар бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида фуқарога огоҳлантириш берилди.

Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб давом эттирилади.

 

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.