Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Жорий йилнинг 08 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали Ғ.Рўзибоев томонидан унга тегишли бўлган экин ер майдонидан қўшнилари ноқонуний тарзда эгаллаб олиб фойдаланиб келингани тўғрисида видео мурожаат тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан туман ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида Ғ.Рўзибоевга номидаги Ўсимликлар клиникаси Урганч туман МЧЖ номига 2020 йилнинг 27 ноябрь куни туман ҳокимининг қарори билан ажратиб берилган, ҳозирда қўшниси М.Рўзметова томонидан фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Фурқаролар ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Очилов иштирокида бўлиб ўтган учрашув давомида фуқаро М.Рўзметова ер майдони ташландиқ ер майдони деб ўйлаб фойдаланиб еелганлиги, ҳозирда экилган ҳосил йиғиб олиниши билан қайтариб беришини тушунтириб ўтилди. Шунингдее, Ғ.Рўзибоев ҳам ер майдони қатариб берилса, ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлаб ўтди ва ёзма маълумотномалар расмийлаштирилди.