Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғи Киллавут  маҳалласида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали 3 нафар фарзанди дунёга келгани ва фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилмаганидан норозилик билдириб, мурожаат қилган эди. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасига кўра Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғи Киллавут  маҳалласида яшовчи Бахтиёр аканинг оиласида туғилган 3 нафар эгизаклар ҳолидан хабар олиниб, ҳомийлар томонидан 6 ойга етадиган болалар учун “қўшимча озуқа” маҳсулотлари: кашаси, 2 блок памперс, болалар салфеткаси олиб бориб берилди. Урганч туман ҳокимлиги ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан мунтазам равишда озик-овқат маҳсулотлари олиб бориб берилмокда. Байрам арафасида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан болаларга кўрпалар, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бориб, ҳолидан хабар олинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.