Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ижтимоий тармоқларда “Урганч туманидаги муаммолар яна кўпаймоқдами” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалган эди. Мурожаатда Урганч тумани, "Мевазор" маҳалласидан ўтувчи канал четида ахлатлар уйилиб ётгани таъкидлаб ўтилган эди. Юқорида кўрсатилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
      Урганч туманида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ободонлаштириш объектларини ирригация ва суғориш тизимларини шу жумладан канал, коллектор, ариқлар, насослар, қудуқлар, суғориш қувурлари, ва ерости сув чиқариш қудуқларини хатловдан ўтказиб уларни жорий таъмирлаш, қайта тиклаш ва тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли чиқиндилар уюлиб қолган. Бугунги кунда Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси, "Урганч Авто Эко Транс" МЧЖ ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини ва қисқа муддат ичида тозалаш ишлари якунига етказилишини маълум қиламиз.
Батафсил

 Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.