Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ижтимоий тармоқларда Урганч тумани Бахшилар маҳалласидаги Бахшилар кўчасининг таъмирталаблиги  айтилиб,ушбу кўчани асфальтлаб беришни сўраб қилинган мурожаатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида 2024-2025-йилларда Урганч тумани ҳудудидаги ички хўжалик йўлларидаги мавжуд таъмирталаб йўлларни таъмирлаш тўғрисида режа тасдиқлангани ва ушбу ҳужжатга кўра "Бахшилар" маҳалласидаги Алпомиш кўчаси 10-йўлак 1-берк кўчасини таъмирлаш режага киритилгани аниқланди. Хабарда назарда тутилган Бахшилар кўчасини  келгусида  тасдиқланадиган дастурларга киритиш белгиланганини маълум қиламиз.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати