Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

САЙЁР ҚАБУЛ. МУАММО, МУРОЖААТ, ЕЧИМ

Бугун навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулни туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи О.Каландаров олиб борди. 
Сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 5 та мурожаат ўз ечимини топди. Шунингдек, 4 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 6 та мурожаат асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.