Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

САЙЁР ҚАБУЛ, МУАММО, МУРОЖААТ, ЕЧИМ

Навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулни туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Наврузов олиб борди.

Сайёр қабул давомида 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 4 та мурожаат ўз ечимини топди. Шунингдек, 3 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 18 та мурожаат асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.