Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

СЕНАТОР ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ УЧРАШУВИ


Бугун Урганч тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати аъзоси У.Шарипов,  Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши Котибияти, Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутатлари, Урганч туман молия бўлими бошлиғи Ш.Рўзиматов, сиёсий партиялар Урганч тумани Кенгаши раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 
Йиғилишни Олий Мажлиси Сенати аъзоси У. Шарипов очиб берди. Ҳозирги кунда депутатларнинг ўз сайлов округларидаги фаоллигини ошириш масаласига аълоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан Олий Мажлис Сенатига Хоразм вилоятидан келиб тушган мурожаатлар бўйича худудларда мурожаатлар билан ишлашни жонлантириш, мурожаатларни жойида хал этиш чораларини кўриш лозимлиги билдирилди.  


Шунингдек, У. Шарипов ўз сўзида Олий Мамлис Сенати томонидан олиб борилаётган ишлар, қонунлар ва қонун лойиҳалари тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берди.
    Йиғилиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли Қарори билан туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш устидан назоратни ташкил этиш тўғрисидаги масала юзасидан Урганч туман молия бўлими бошлиғи Ш. Рўзиматовнинг ҳисоботи эшитилди. Мазкур  масала юзасидан Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатлари ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини билдирдилар.
Сўнгра, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратни ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссиясининг тумандаги фаолияти тўғрисида Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутати, комиссия раиси Ш. Худайберганов ахборот берди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.