Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Турмушимизга фаровонлик олиб келувчи “зангори ёқилғи”дан эҳтиёт бўлмасдан фойдаланилса, ёнғин чиқишига сабаб бўлиши, унинг оқибатида уй-жойимиз, саломатлигимиз, ундан ҳам ёмони, ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Шу боис, барча газ таъминоти корхоналарида бўлгани каби “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖнинг “Урганч тумангаз” филиалида ҳам хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича истеъмолчиларга мунтазам тушунтириш ишларини олиб боришга қатъий эътибор берилмоқда. Айниқса, филиал ходимлари суюлтирилган газ истеъмолчиси ҳисобланган 10347 нафар аҳоли хонадонига суюлтирилган газ баллонлари етказилганида ундун тўғри фойдаланишда амал қилиш зарур бўлган қоидаларни тушунтириб бормоқдалар.  Чунончи, газ баллони билан газ плитаси орасида камида 2 метр масофанинг бўлиши, мазкур баллонда носозлик сезилган пайтда эса дарҳол газ таъминоти корхонасига мурожаат қилишлари  кераклиги каби бир нечта муҳим қоидалар истеъмолчиларга етказилмоқда.

       - “Суюлтирилган газ баллонлари маҳалламизга ўз вақтида етказиб берилмоқда,” - дейди Урганч тумани “Ҳайват” МФЙ раиси Оллаберган Наврўзов. – “Туман газ таъминоти корхонаси ходимларига катта раҳмат. Улар ҳар гал суюлтирилган газ билан тўлдирилган баллонни уйимизга олиб келар эканлар, ўзлари ўрнатиб бериб кетишади. Шу билан бирга амал қилишимиз лозим бўлган ҳавфсизлик қоидаларини ҳам тушунтиришади.

        Таъкидлаш жоизки, газ таъминоти корхонаси ходимлари суюлтирилган газдан ҳавфсиз фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда олиб бормоқдалар.

“Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ матбуот хизмати