Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Сайёр қабул: сув хўжалиги вазир биринчи ўринбосари Азимжон Назаров Хоразмда сувчиларни тинглади

 

Айни кунларда, Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли туман ирригация бўлимларида сайёр қабул ўтказмоқда. Жумладан, бугун, 14 апрель куни, Урганч туман ирригация бўлимида раҳбарлар, мутахассислар, ёш ходимлар ва фермерлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. 

Қабул жараёнида вазир ўринбосари А.Назаров ҳар бир ходимга бирма-бир мурожаат қилиб мавжуд муаммолар ҳамда, талаб ва таклифларни ўрганиб чиқди. Ҳар бир мутахассис ўзини соҳадаги фаолиятидан келиб чиқиб фикрлар билдиришди.

 

Шу ўринда, Урганч туман ирригация бўлими раҳбари Азимбой Тажиев моддий-техника базасини мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида гапириб ўтди. Сув тежовчи ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис Орифжон Гулимматов ёш кадрлардан бўлиб, ўзини йўналиши бўйича ўқув-курслар ўтказилишига янада кенг имкониятлар яратилишини сўради.

 

- Биламизки сув тежовчи технологиялар бизга янги усул, оддий фермерлар йиллар давомида одатий бостириб ёки эгат оралаб суғоришга кўникган. Табиийки уларда саволлар кўп ва биз мутахассислар уларнинг барчасига жавоб беришимиз шарт. Лекин афсуски гоҳида шундай бўладики ўзимизда ҳам тўлиқ тушунча ва кўникма етишмайди. Батафсил маълумотга ва билимга эга бўлишимиз учун кучли мутахассислар томонидан ўқув курслар ўтказилса яхши бўларди – дея мурожаат қилди Орифжон Гулимматов.

 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати