Урганч тумани 22- Х.Сатипов сайлов округига O’zLiDePдан сайланган депутат Ш.Худайбергановнинг Шерматлар маҳаллалар фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фуқоролар томонидан тоза ичимлик сувини доимий ишлайдиган линияга улаб бериш, каналга яқинроқ жойдан томорқа ажратиш, шу кўчада яшовчи аҳолини электр энергияси билан таъминлайдиган линияни шу кўчада жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудидаги трансформаторга улаш,  шунингдек Миришкор кўчаси 7-йўлакни майда тош қопламаси билан қоплаб бериш, ҳудудда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудидан маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш учун ер ажратиб бериш, чорва молини боқиш учун оилавий ферма ташкил этишда ер ажратиб бериш борсида мурожатлар тушди. Депутат юқоридаги мурожаатларни батафсил ўрганиб чиқиб, ваколати доирасида мазкур муаммоларни вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига депутатлик сўровлари билан чиқиши ҳамда уларнинг натижаси юзасидан кейинги қабулда ҳисобот беришини тушунтирди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www.urganchhokimiyat.uz

Facebook: www.facebook.com/Urganchtuman.axborotxizmati

Instagram: www.instagram.com/urganchtumankhokimligi

Telegram: https://t.me/Urganch_tuman_news