Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №6110-сонли фармони ва аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифати ва унинг самарадорлигини ошириш ҳамда малакали тиббий хизматни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманининг "Қарабайлы" маҳалласида Урганч туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан 2022 йил 25-март куни чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

     Тиббий кўрикда Урганч туман тиббиёт бирлашмаси муассасаларидан травматолог, кардиолог, терапевт, невропатолог, онколог, эндокринолог, хирург, дерматовенеролог, уролог, инфекционист, психиатр, офтальмолог, нарколог, оториноларинголог, педиатр ҳамда нейрохирург мутахассислари жалб қилиниб 412 нафар фуқаро шундан 91 нафар болалар,5-нафар ногиронлар,81-нафар кекса ёшдаги аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.Ўтказилган тиббий кўрик натижасида 206 нафар фуқарода турли хил касалликлар аниқланди. Шу куннинг ўзида 194 нафар беморга амбулатория тавсиялар берилди.14 нафар беморга стационар шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди.6 нафар бемор юқори технологик операция қилиш режалаштирилди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати