Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Шарипов раислик қилди.

 

Сессия кун тартибида:

- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури Йўл харитасининг 2021 йил якуни ҳамда 2021 йил якуни бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари тўғрисида.

-Ўтказилган хатлов натижаларига кўра тумандаги хотин-қизларни 3-босқич бўйича “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш  тўғрисида.

- Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани суди томонидан 2021 йил давомида кўрилган  жиноят ва маъмурий ишлар бўйича олиб борилган ишлари тўғрисида.

- Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими томонидан 2021 йил 4-чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.

- Ёшлар парламенти вакиллар мактабини ташкил этиш ва уларнинг халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қуйиш тўғрисида.

- Вилоят халқ таълими бошқармасининг Урганч тумани 19-сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига кўрсатилган номзодларни кўриб чиқиб, муносиб деб топилган номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги ёзишмаси ҳақида.

 

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ходимларининг ҳисоботлари ва ахборотлар тингланди шундан сўнг депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати