Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Бугун Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Шарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида:

 

1.ЎзР Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 16.03.2022 йилдаги ҚҚ-320-сонли  фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш тўғрисида.       

 

2.Урганч тумани ҳудудида йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш борасида 2021 йилнинг 12 ойи ва жорий йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.

 

3.Сессия оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

 

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлар тингланди шундан сўнг депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг эллик олтинчи сессиясида Урганч тумани ҳокими ўринбосарлари тайинланди.

Урганч тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Наврузов Анварбек Куралбаевич тайинланди. Наврузов Анварбек Куралбаевич ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Хоразм вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг мурожаатларни кўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Курбанниёзов Аббос Алламберганович - Урганч тумани ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аббос Алламберганович ушбу лавозимга тайинлангунига қадар “Khorezm Invest Project” МЧЖ инвестиция компаниясида инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.