Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бизнес тур иштирокчилари мазкур маҳалладаги дўмбоқ жўжалар етиштирадиган ва ички бозорни сифатли парранда гўшти билан таъминлаб келаётган Бекберган Маттиев хонадаонида ҳам бўлдилар. Ўз уйида 1500 гача дўмбоқ жўжаларини етиштиришга шароит яратган мазкур тадбиркор фаолияти ҳам ёшларда катта таасурот қолдирди. 
-Парранда гўшти пархезбоплиги ва тезпишарлиги билан ажралиб туради. Фаолиятимизни бошлаганимизга 5 йил бўлди. Оила аъзоларимиз билан биргаликда мазкур фаолият билан шуғилланамиз, даромадимиз ҳам шундан. 2-3 кунлик жўжаларни олиб келиб 36-40 кун мобайнида парваришлаймиз. Битта жўжа ўртача 2,5-3 кг тош босади. Даромади яхшилиги билан бирга ўзига яраша меҳнати ҳам бор. Тез-тез хабар олиб, касалликларга қарши даволаб парваришлаб турилмаса кутилган натижани ололмаслик мумкин, - дейди тадбиркор. 
Ёшлар паррандачилик борасида билимларини мустаҳкамлаш билан бирга мазкур йўналишнинг сир асрорларини ҳам ўргандилар. Паррандачилик билан шуғилланишни ният қилган йигит-қизларга фаолиятни нимадан бошлаш кераклиги ва қандай билимларга эга бўлиш зарурлиги ҳусусида ҳам тадбиркор ўз тавсияларини берди. Тадбир якунида тадбиркорликнинг мазкур йўналишларига қизиққан ёшлар тадбиркорларга бириктирилиб, янада чуқурроқ билим кўникмаларга эга бўлишларига келишиб олинди.