Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

2020 йил  4 ноябрь куни Урганч туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида Вилоят Бош вазир қабулхонаси, туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани  қўллаб қувватлаш туман бўлими, туман ёшлар ишлари агентлиги, ер тузиш кадастр Урганч туман филиали, савдо-саноат палатаси, туман ҳунармандлар уюшмаси АТ Халқ банки, АТБ Агробанк, АТ Микрокредит банк масъул ходимлари иштирокида туманда ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ташкил этиш мақсадида кредит маблағларини ажратиш масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Унда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролардан 15 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 8 таси ер майдони ажратиш масаласи, 5 таси тадбирокорлик фаолияти учун кредит ажратиш масаласидир. Ушбу мурожаатлардан 6 тасига жойида тушунтириш ишлари олиб борилди, қолган 9 таси муддат талаб қилганлиги сабабли ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиниб назоратга олинди.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.